Суғурта компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Суғурта компаниялари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан суғурта соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Суғурта хизматлари бозорини ривожлантириш, тармоққа рақамли технологияларни изчил жорий этиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаяпти. Натижада бозорда замонавий ва сифатли суғурта хизматларини кўрсатишга қодир янги суғурта компаниялари ўз фаолиятларини йўлга қўймоқда.

 

Ана шундай компаниялардан бири – “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси ҳисобланади. Суғурта компаниясининг самарали ва муваффақиятли фаолият кўрсатиши, кўп жиҳатдан, юқори малакали ва креатив фикрлайдиган кадрларга боғлиқ.








Тошкент молия институти билан кўп томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш, талаба-ёшларни суғурта соҳасига бўлган қизиқишларини рағбатлантириш ва уларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида 2022 йил 15 март куни институтимизга “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси бош директори ўринбосари Н.Мухаммадиев бошчилигида масъул ходимлар ташриф буюрди.








Учрашув давомида компания вакиллари суғурта фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва ёш кадрларга берилаётган эътибор масалаларига атрофлича тўхталиб ўтди.

 

Жонли мулоқот тарзида ўтган ушбу учрашувда талабалар томонидан “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси вакилларига саволлар берилди ва малакали жавоблар олинди.

Тадбирда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.Исламкулов, Солиқлар ва суғурта факультети декани Л.Зойиров, маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими бошлиғи Ў.Дўсбоев ҳамда “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари, “Суғурта иши” таълим йўналишида таълим олаётган 2-3- курс талабалар иштирок этди.




 

17:27 / 2022-03-17
Success helper
Success warning