Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди ҳақидаги «Ҳақиқат мендан устун» ҳужжатли фильми намойиш этилди

Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди ҳақидаги «Ҳақиқат мендан устун» ҳужжатли фильми намойиш этилди

Кинематография агентлигининг «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент молия институти билан ҳамкорликда Абдулла Қаҳҳор ҳаёти ва ижоди ҳақидаги «Ҳақиқат мендан устун» ҳужжатли фильми суратга олинган эди. Мазкур фильм жорий йилнинг 17 декабрь куни институт 1-марузалар залида талаб-ёшларга намойиш этилди.

Мазкур тадбирда картина сценарийсини ёзган журналист Иқбола Қўшаева, режиссёрлар Музаффар Қорабоев, Илҳомжон Ҳайдаровлар, оператор Самижон Суннатиллаев, рассом Суҳроб Тўйчиев ва монтаж устаси Ҳусан Юсупов иштирок этишди.

«Ҳақиқат мендан устун» фильми  съёмка жараёнлари адиб туғилган хонадон, уй-музейи, кутубхона, Адиблар хиёбони ва бошқа объектларда бўлиб ўтган. Картина архив кадрлар ва интервьюлар билан янада бойиган. Адибнинг асарлари ёзилиш тарихи, муҳим воқеликлар, характеридаги алоҳидалик сценарий муаллифининг эътиборидан четда қолмаган. Картинада адибнинг ўйга чўмган, ижод оғушида маст бўлган ҳолатлари тасвирида у ҳақидаги бор маълумот томошабинга етказишга уринилган.











21:17 / 2021-12-20
Success helper
Success warning