“Банк иши” факультети Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи факультет кенгаши фаоллари томонидан ташкил этилган хайрия ҳашари

“Банк иши” факультети Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи факультет кенгаши фаоллари томонидан ташкил этилган хайрия ҳашари

 2019 йил 27октябрь санасида “Банк иши” факультети Ёшлар иттифоқи Кенгаши ҳамда факултет талабалар кенгаши аъзолари ташаббуси билан Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Минор” қабристонида хайрия ҳашари ташкил этилди.

 

 Бу ўтказилган хайрия ҳашарида факультет талабалар кенгаши аъзолари, Ёшлар иттифоқи фаоллари ҳамда ташаббускор талабалар иштирок этдилар. Ҳашарчилар “Минор” қабристони ҳудудини ободонлаштиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

 

 Ўтказилган ҳашар талабаларда ўтганларни ёд этишни ўргатиш ва муқаддас қадамжоларга бўлган ҳурмат руҳини уйғотиши билан бир қаторда уларда ҳамжихатликни оширди ва бу иштирокдан талабалар мамнун бўлдилар. Бундай хайрия ҳашарларини янада кўпайтириш талабалардаги иштиёқни оширишга хизмат қилади.

 

 

09:24 / 2019-10-31
Success helper
Success warning