Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

Ҳашар ҳамжиҳатлик, ободлик ва яратувчанлик рамзи

2023 йилнинг 18 март куни “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остидаги умумхалқ хайрия ҳашари Тошкент молия институтида ҳам уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Шу муносабат билан, бугун барча профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талаба-ёшлардан иборат жамоа томонида институт ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, манзарали ва мевали дарахтлар, гуллар, қаламчалар экилди. Кўп йиллик дарахт ва кўчатлар  оқланиб ерлар юмшатилди, тўсиқлар оқланиб чиқиндилардан тозаланди.Шунингдек,Юнусобод туманидаги Катта Хасанбой, Хасанбой, Буюк Турон, Матонат МФЙ ҳудудларида институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар жамоаси ва институтнинг фаол ҳамда ташаббускор бир гуруҳ ТЮТОР ва талаба-ёшлари томонидан 816 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экиш ишлари амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

08:52 / 2023-03-19
Success helper
Success warning