Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6165-сонли Фармони ҳамда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Тошкент молия институти томонидан ҳам ички туризмни ривожлантириш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Тошкент молия институти касаба уюшмаси ташаббуси билан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» – ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимлар учун Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди. Саёҳатда 48 нафар саёҳатчилар иштирок этишди.




















Саёҳатчилар Хиванинг қадимий жойлари, хусусан, Хиванинг маркази ҳисобланган ва ҳозирги кунда Хива аҳли ва меҳмонларининг севимли жойи бўлган Ичан қалъа, Арабхона мадрасаси, Боғланди масжиди, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Тош ҳовли яъни  Аллақулихон саройи билан танишиб чиқдилар. 

Саёҳат жуда катта ҳаяжон ва кўплаб таассуротларга бой бўлди.

Институт профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар саёҳат ташкилотчиси ва ҳомийси – Тошкент Молия институти раҳбарияти ҳамда касаба уюшма раҳбариятига ўзларининг самимий миннатдорчилигини билдиришди.
 

10:56 / 2021-11-03
Success helper
Success warning