“ТОШКЕНТ” РЕСПУБЛИКА ФОНД БИРЖАСИДА САЙЁР ДАРС

“ТОШКЕНТ” РЕСПУБЛИКА ФОНД БИРЖАСИДА САЙЁР ДАРС

2019 йил 27 март куни “Тошкент” Республика Фонд биржаси ҳамда Тошкент молия институти “Молия” кафедраси доценти Ф.Хамидова, “Молиявий менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD Д.Абдикаримова ва Молия факультети ММ-90,91 гуруҳ талабалари иштирокида сайёр дарс ташкил этилди. Ушбу учрашувда талабаларга дарс “Тошкент” РФБнинг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилди, унда биржа фаолияти батафсил ёритиб берилди, жумладан: «Тошкент» Республика фонд биржаси Ўзбекистон президентиниг “Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” фармони № 745 кўра 8 апрел 1994 йилда шаклланган. Унинг фаолияти республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва акциядорлик жамиятлари фаолияти билан яқиндан боғлиқ.

“Тошкент” РФБнинг мақсад ва вазифалари белгиланган тартибда маълум бир қимматли қоғозларнинг эркин айланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш орқали биржа савдосини ташкил этиш ва ўтказиш йўли билан қимматли қоғозларнинг савдосини ривожлантиришдан иборат. Бунда қимматли қоғозларнинг бозор нархини шакллантириш нуқтаи назаридан қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотларни ошкор қилиб боради.

Учрашув мунозара шаклида бўлиб ўтди, муҳокама қилинган масалалар юзасидан талабалар томонидан бир қатор саволлар берилди. Дарс натижаларига кўра, фаол талабаларга “Тошкент” РФБ томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

15:38 / 2021-01-06
Success helper
Success warning