«Молия-иқтисод терминларининг қўлланилиши ва муаммолар» мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
Тошкент молия институти «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси томонидан 2022 йил 13-октабр куни «Молия-иқтисод терминларининг қўлланилиши ва муаммолар» мавзусида Республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Унда институт раҳбарияти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш» департаменти вакиллари, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, илмий изланувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Конференцияда ўзбек тили ва терминалогияга оид илмий-амалий масалалар муҳокама қилинди, олий таълим тизимида замонавий педогодик технологиялар, таълимнинг назарий муаммолари, олий таълим тизимини такомиллаштириш усуллари юзасидан фикрлар билдирилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш» департаментининг бош мутахассиси Ғофуржон Хамроев, Инновацион ривожланиш вазирлиги бош мутахассиси, ф.ф.н., дотс. Шаҳноза Эргашева, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази директори Иномжон Азимов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Таржима кенгаши раиси,ф.ф.н., Зуҳриддин Исомиддинов, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети ф.ф.д., проф, Ҳамидулла Дадабоев , ТМИ «Ўзбек ва рус тиллари кафедраси» профессори, филология фанлари доктори Н.А.Хусанов, ТДШУ Ўзбек тили кафедраси доценти, ф.ф.н., Ўроқбой Лафасов долзарб мавзуларда қизиқарли маърузалар қилдилар.
Анжуманда Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти давлат университети қошидаги Тилларни ривожлантириш ва малака ошириш маркази директори, филология фанлари доктори, профессор И.Азимов «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди, доцент Н.Юнусовага «Тилларни ривожлантириш ва малакасини ошириш маркази»нинг малака ошириш курсини муваффақиятли тамомлаганлиги ҳақида ёрлиқ ва ташаккурномаси топширди.