УЧИНЧИ РЕНЕССАНС: ИҚТИСОДИЁТНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БОШҚАРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Тошкент молия институти “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан 24 ноябрь куни “Учинчи Ренессанс: иқтисодиётни инновацион ривожлантириш ва бошқариш истиқболлари” мавзуда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегиясида илм ва инновацияларни ривожлантириш масаласи асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинган бўлиб, бу борада кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуман ҳам ана шу мақсадлар самараси ўлароқ ташкил этилди.
Конференция юқори савида ташкил этилиб, унда Ўзбекистон республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси Депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари, Хорижий ва маҳаллий Олий таълим муассасалари профессор – ўқитувчилари, олимлар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, магистиратура талабалари ва иқтидорли талабалар фаол иштирок этишдилар.