ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ АСОСЛАРИ ВА МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЎЗБЕКИСТОН БАНК ТИЗИМИНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ ФУНДАМЕНТАЛ АСОСЛАРИ ВА МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон “2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 мартдаги 78-Ф-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 6 мартдаги 122-сонли буйруғига мувофиқ юқорида қайд этилган мавзу доирасида Тошкент молия институти “Банк иши” ва “Банк ҳисоби ва аудит” кафедралари томонидан мавзусида 2021 йил 26 ноябрь куни республика миқёсидаги илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияни Илмий ва инновациялар бўйича проректор и.ф.д., профессор Мехмонов Султонали Умаралиевич ўз чиқиш сўзлари билан очиб бердилар. Унда молия ва банк соҳасидаги халқаро экспертлар, республика етакчи тижорат банклари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ва ёш олимлари иштирок этдилар.





Жумладан, Ўринбаев Шухрат Хамдам ўғли, “Ипотека банк” АТИБ Стратегия департаменти директори - Трансформация ва хусусийлаштиришга тайёргарлик бўйича Ипотека-банк тажрибаси; Тахиров Маджид Хамидович, “Пойтахт банк” акциядорлик жамияти Бошқарув раиси - Банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштиришда банк активларининг роли; Султанов Ёрқин Мирвалиевич, “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБ Стратегик ривожлантириш департаменти директорининг биринчи ўринбосари - Ўзсаноатқурилишбанкида трансформация жараёнлари; Строганова Ирина Александровна, Беларусь Республикасининг Полоцк Давлат Университети профессори - Беларусь Республикаси банк тизимининг рақамли трансформацияси; Абдуллаева Шарбат Зулфиқоровна, Тошкент молия институти “Молия ва кредит” кафедраси профессори, и.ф.д. - Кредитлаш ва кредит ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш йўллари; Омонов Акром Абдиназарович, Тошкент молия институти “Банк иши” кафедраси мудири, и.ф.д., проф. - Тижорат банклари капитали таркибидаги давлат улушини маҳаллий ва хорижий инвесторларга сотишнинг долзарб масалалари; Кадиров Эрмат Ташпулатович, Тошкент молия институти “Банк ҳисоби ва аудит” кафедраси доценти, и.ф.н. - Ўзбекистонда валюта бозорини кенгайтириш ва уни барқарорлаштириш йўллари мавзуларида ўз маърузалари билан пленар йиғилишда чиқиш қилдилар. Конференция маърузалар доирасида қизғин савол-жавоблар ва мулоҳазалар асосида самарали ташкил этилди.







Конференция натижалари бўйича унинг иштирокчилари томонидан тижорат банкларини трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, банклардаги давлат акциялари пакетини зарур тажриба ва билимга эга бўлган инвесторларга танлов асосида сотиш инновацион ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.





 

10:37 / 2021-12-01
Success helper
Success warning