«Нофилологик олий ўқув муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

«Нофилологик олий ўқув муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди

24 ноябрь куни Тошкент молия институтида «Ўзбек ва рус тиллари» кафедраси ҳамда Хорижий тиллар кафедраси ҳамкорлигида «Нофилологик олий ўқув муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

 


Ушбу халқаро илмий-амалий конференцияни кириш сўзи билан Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Н.Н.Обломурадов очиб берди.

 

 

Тадбирда Британия Кенгаши Лойиҳалар бўйича менежери Н.Ж.Бегимбаева, Тошкент давлат юридик университети, Хорижий тиллар кафедраси профессори С.Т.Акобирова, Питирим Сорокин номидаги Сиктйвкар давлат университети доценти, педагогика фанлари номзоди В.А.Малтсева, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси Эгорова Мария Руслановна, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академияси Инглиз тили кафедраси катта ўқитувчиси Й.В.Лукина, М.Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) Федерал университетининг АКМ-Wэст таржима агентлигининг технологиялар ва таржимани автоматлаштириш асосий кафедраси мудири Й.С.Кўканова ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети «Инглиз тили назарий фанлар» кафедраси профессори Г.Ҳ.Нурматовалар ўз презентациялари билан фаол қатнашдилар.

 

 


Шу жумладан, Қозоғистон, Россия, Беларуссия, Туркия каби чет давлатларидан вакиллар Зоом платформаси орқали иштирок этишди.

 

Сўнг секцияларда хорижий тилларни ўқитишнинг замонавий технологиялари, тил ўқитиш услубияти, қиёсий лексикография, қиёсий тилшунослик ва таржима назарияси, гендер тилшунослиги: феминативлар каби йўналишларда иш олиб борди.

 

 

 


Халқаро илмий-амалий конференция юқори савияда ўтказилди ва унинг натижаларига кўра ресолуция қабул қилиниб, конференция материаллар тўплами чоп этиладиган бўлди.

18:20 / 2023-11-24
Success helper
Success warning