Илмий соҳадаги халқаро ҳамкорлик
2023 йил 18 май куни Тошкент молия институтида «Молия» кафедрасининг халқаро ҳамкорлиги доирасида Россия Федерацияси Молия вазирлиги Илмий-тадқиқот молия институтининг Ижтимоий соҳани молиялаштириш маркази илмий ходимлари иштирокида «Россия Федерациясида жтимоий ҳимоянинг хусусиятлари ва унга йўналтириладиган буджет маблағларининг самарадорлигини ошириш йўналишлари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Унда институт профессор-ўқитувчилари ва Таянч докторантура тингловчилари қатнашдилар. Семинар доирасида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини молиявий жиҳатдан таъминлаш борасидаги янги ёндашувлар муҳокама қилинди ҳамда истиқболдаги илмий ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.