Жаҳон электрон кутубхоналар ресурсларидан фойдаланиш мавзусида семинар ташкил этилди

Жаҳон электрон кутубхоналар ресурсларидан фойдаланиш мавзусида семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент молия институтининг докторантлари, мустақил изланувчилари ҳамда магистр талабалари учун жаҳон электрон кутубхоналар ресурсларидан фойдаланиш тартиби, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш жараёнларидаги сўнги ўзгаришлар билан таништириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ягона электрон базасини (phd.mininnovation.uz) доимий тўлдириб бориш масалаларига бағишланган семинар ташкил этилди.

 

Мазкур семинарда Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори С.Меҳмонов, "E-LINE PRESS” компаниясининг чет эл нашриётлари ҳамда компаниялари билан ишлаш бўлими бошлиғи, ProQuest ва Антиплагиат компанияларнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Н.Пазилова, институт Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи А.Пардаев, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, мустақил изланувчилар ҳамда магистр талабалари иштирок этишди.

 

Тадбирнинг мақсади – жаҳон электрон кутубхоналар ресурсларидан фойдаланиш тақдимоти ўтказиш ҳамда Scopus, Web of Science, рўйхатидаги журналларга мақолалар тайёрлаш ва чоп эттириш бўйича кўрсатмалар бериш, ProQuest диссертациялар базасидан фойдаланиш тартиби, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш жараёнларидаги сўнги ўзгаришлар билан таништириш, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг ягона электрон базасига (phd.mininnovation.uz) тегишли маълумотларни узлуксиз тарзда киритиб бориш бўйича кўрсатмалар бериш ҳисобланади.

 

 

 

 

ТМИ матбуот хизмати

21:12 / 2021-09-11
Success helper
Success warning