“Статистик кузатувларни рақамли технологиялар асосида ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш” мавзусида илмий семинар ташкил этилди.
2024 йил 10 январь куни етакчи ташкилот сифатида Тошкент молия институти “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти таянч докторанти Абдусаломова Истора Илҳомовнанинг “Статистик кузатувларни рақамли технологиялар асосида ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун бажарилган диссертация иши ва автореферати ҳимояси учун илмий семинар ташкил этилди.