Институтда таълим сифатини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди

Институтда таълим сифатини оширишга қаратилган семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Тошкент молия институтининг 2023 йилда таълим сифатини ошириш сиёсати ҳамда институтда бошқарув, педагог ва бошқа тоифадаги ходимлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари(KPI)ни қўллаш масалалари бўйича семинар ташкил этилди.

 

Унда институт ўқув ишлари бўйича проректори С.Меҳмонов, факультет деканлари, бўлим бошлиқлари, кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

 

 

Семинарда институтда таълим сифатини оширишнинг устувор йўналишлари - дарс жараёнларини самарали ташкил этиш, ўқув-услубий таъминотни такомиллаштириш, педагог ходимлар салоҳиятини янада ошириш, 2023 йилда таълим сифатини ошириш сиёсатини амалга оширишдан кутиладиган натижалар хусусида фикр юритилди. Шунингдек, институт раҳбар ва педагог ходимлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳамда устамалар белгилаш тизимини амалиётга татбиқ қилиш бўйича атрофлича маълумот берилди.

 

 

Семинар иштирокчилари институтнинг 2023 йилда таълим сифатини ошириш сиёсатида белгиланган устувор вазифалар ҳамда бошқарув ва педагог ходимлар фаолияти натижаларини KPI тизими асосида рағбатлантириб борилиши келгусида институтда таълим сифатининг юқори даражага кўтаришда муҳим омил бўлишини қайд этдилар.

 

 

17:15 / 2023-02-11
Success helper
Success warning