Европа иттифоқи «Эрасмус+» дастурининг Ўзбекистондаги миллий офиси билан ҳамкорликда «Ахборот куни» ташкил этилди

Европа иттифоқи «Эрасмус+» дастурининг Ўзбекистондаги миллий офиси билан ҳамкорликда «Ахборот куни» ташкил этилди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент молия институтида Европа иттифоқи «Эрасмус+» дастуринг Ўзбекистондаги миллий офиси билан ҳамкорликда “Ахборот куни” ташкил этилди.

 

Унда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Тошкентдаги 11 та элчихонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат Инспекцияси вакиллари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлик қошидаги Олий таълимни ривожлантириш ва илғор технологияларни жорий этиш илмий-тадқиқот маркази, тармоқ вазирликлари, олий таълим муассасаларининг халқаро алоқалар бўлимлари, «Эрасмус+» лойиҳалари, Олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳи аъзолари, институт профессор-ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тадбирда Ўзбекистон олий таълим муассасалари иштирок этиши мумкин бўлган барча йўналишлар бўйича «Эрасмус+» дастури томонидан 2023 йил эълон қилинган янги танлов ҳақида маълумот бериш, барча йўналишлар бўйича амалга оширилаётган лойиҳаларнинг аниқ мисоллари ва 2022 йилги олдинги танлов доирасида танланган янги лойиҳалар мавзулари таништирилди.

 

Шунингдек, якунланган ва амалга оширилаётган лойиҳалар натижаларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари асосида Республиканинг барча вилоятлардаги олий таълим муассасалари вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатиш ва янги лойиҳа ғояларини муҳокама қилиш имкониятини яратиб бериш, олдин Темпус ёки Эрасмус+ дастурларида иштирок этмаган янги олий таълим муассасалар вакиллари учун лойиҳаларни тайёрлаш бўйича услубий ёрдам кўрсатиш тадбир мақсадидир

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2017-2021 йилларга Ўзбекистон олий таълим тизими учун туб ўзгаришлар ва олий таълим сифатини ошириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинган давр бўлди, бу эса жадал ривожланаётган халқаро ҳамкорликнинг долзарблиги ва муҳим ролини сезиларли даражада оширди. Унинг муҳим тармоқларидан бири Эрасмус+ дастури бўлиб, ҳозирда республиканинг барча ҳудудларидан жами 65 та олий таълим муассасалари қамраб олинган.

 

 

 

2017-2021-yillarga Oʻzbekiston oliy taʼlim tizimi uchun tub oʻzgarishlar va oliy taʼlim sifatini oshirish boʻyicha muhim qarorlar qabul qilingan davr boʻldi, bu esa jadal rivojlanayotgan xalqaro hamkorlikning dolzarbligi va muhim rolini sezilarli darajada oshirdi. Uning muhim tarmoqlaridan biri Erasmus+ dasturi boʻlib, hozirda respublikaning barcha hududlaridan jami 65 ta oliy taʼlim muassasalari qamrab olingan.

 

 

Тошкент молия институтида ташкил этилган халқаро аҳамиятга молик бу каби тадбирлар унститутнинг халқаро фаолиятидаги илмий салоҳиятини оширишда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.

15:33 / 2022-12-14
Success helper
Success warning