ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТДА НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТДА НАЗАРИЯ ВА АМАЛИЁТ УЙҒУНЛИГИ

Янги Ўзбекистонни барпо қилишда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси инновацион менежментни ривожлантириш билан боғлиқдир. Бу борада давлат ва иқтисодиётни бошқаришда инновацион менежментни ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришнинг янги босқичда молия-банк тизимини инновацион бошқариш масалалари долазарб аҳамият касб этмоқда. Юқоридагилардан келиб чиқиб ТМИ да 2021 йилнинг 28 октябрь куни “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан республика миқёсида илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

 

“Инновацион менежментни ривожлантиришнинг долзарб масалалари” деб номланган мазкур анжуманда ТМИ илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори, и.ф.д., профессор Меҳмонов Султонали Умаралиевич; Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, и.ф.д., профессор Ғуломов Саидахрор Саидахмедович; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси профессори, и.ф.д. Рахимова Дилфуза Нигматовна; Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети Тошкент шаҳар филиали профессори, и.ф.д. Исмоилов Бахтиёр Анварович; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бўлим бошлиғи М.Мирзамахмудов; ИИВ Академияси профессори, Полковник Қобулов Шариф Рахимович каби иқтисодчи олимлар мавзу юзасидан чиқиш қилган бўлсалар, Ҳиндистондан Тошкент Халқаро Вестминстер Университети изланувчиси Биной Жой Каттадийил, “Технопарк” МЧЖ Кадрлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари Асадова Ирода Темировна каби соҳа мутахассислари ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.



 

 

 

 

 

 

 

 

 

19:01 / 2021-10-28
Success helper
Success warning