ТМИ вакиллари «InnoWeek.uz–2022» инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этишмоқда
2022 йил 17-21-октабр кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида «Барқарор ривожланиш учун яшил инновациялар» шиори остида “InnoWeek.uz–2022” инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ишини бошлади.
Мазкур хафталикда энг сўнгги илмий-инновацион ишланма ва стартап лойиҳалари билан Республикамиз олимлари, илмий изланувчилари ва хорижий давлатлар вакиллари иштирок этишмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, “InnoWeek.uz–2022” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида 40 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар, 100 дан ортиқ компаниялар, 40 га яқин хорижий ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этишмоқда.