InnoWeek.uz–2023: Келишув ва шартномалар

InnoWeek.uz–2023: Келишув ва шартномалар

“InnoWeek.uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги якунлари бўйича жорий йил 20 октябрь куни Тошкент молия институти ва ҳамкор ташкилотлар ўртасида илмий-инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришга қаратилган меморандум, келишув ва шартномаларни имзолаш маросими ўтказилди.

 

 

 

Тошкент молия институти томонидан АТ Халқ банки (банк ва молиявий хизматларни ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш), JURU Energy Consulting (яшил иқтисодиёт, яшил молиялаштириш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш), Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси (аудиторлик, бухгалтерлик хизматларини ривожлантириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш), шунингдек, хусусий сектор вакиллари “Uzimpexaloqa” МЧЖ (електрон тижоратни ривожлантириш), “Дурбек бизнес” МЧЖ (инновацион таълим хизматлари кўрсатиш), “Шох космас” МЧЖ (молиявий саводхонликни ошириш) ва бошқа компаниялар билан 10 дан ортиқ умумий қиймати 1,425 млрд.сўмлик ҳамкорлик меморандумлари, келишув ва шартномалар имзоланди.

08:47 / 2023-10-21
Success helper
Success warning