Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси амалда

Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси амалда

 

2023 йил 7-9 апрел кунлари Андижон вилояти хокимлигининг таклифи билан Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламқулов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Мавланов, “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси профессори С.Ширинов, “Иқтисодий таҳлил” кафедраси доценти А.Абдуллаев, “Молия” кафедраси доценти И.Жуманиязов ва “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси ўқитувчиси С.Хошимовлар  Бўстон туманига ташриф буюришди. 





Хизмат сафари давомида ишчи гуруҳ аъзолари Бўстон туманининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш мақсадида тегишли комплекс соҳа мутахасислари билан суҳбатлар уюштирилди, етакчи саноат объектларига сайёр ташрифлар амалга оширилди. Махаллаларда қўшимча иқтисодий ўсиш омилларини аниқлаш мақсадида хоким ёрдамчилари билан интервюлар ташкил этилди ва туманнинг ўсиш драйверларини аниқлаш мақсадида жадвал кўринишидаги ахборот базаси шакллантирилди.





Ишчи гуруҳ раиси ва аъзолари Андижон вилоят хокими Ш.Абдурахманов билан учрашиб, Бўстон туманининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини баҳолаш бўйича амалга ошириладиган ишларни мухокама қилишди.





Хизмат сафари якунида вилоятнинг 6 та 5-тоифага тушган туманини ижтимоий-иқтисодий аҳволини баҳолаш бўйича 600,0 млн.сўмлик шартнома имзолаш бўйича келишувга эришилди.

10:59 / 2023-04-12
Success helper
Success warning