Масофали таълим технологиялари соҳасида ҳамкорлик

Масофали таълим технологиялари соҳасида ҳамкорлик

2022 йилнинг 13 август куни Тошкент молия институти ректори, профессор Т.З. Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректор С.У. Мехмонов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Х. Исламкулов, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи А.Х. Пардаев таркибидаги делегациянинг “М-Faktor” раҳбари Хасан Мамасаидов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент молия институти ҳамда “М-Faktor” ўртасида истиқболда таълим соҳасида самарали ҳамкорлик йўналишларини белгилаш бўйича мулоқат ва мулоҳазалар юритилди. Учрашув давомида Тошкент молия инстиути делегациясига Coworking, Networking,  Event зоналари ва уларнинг имкониятлари таништирилди.








Шунингдек, “М-Faktor” томонидан келгусида талабалар учун масофали таълимни ташкил қилиш соҳасидаги янги технологиялар намойиши тақдим этилди. Шу мақсад учун мўлжалланган ҳамда янги замон технологияларидан саналадиган “Jalingo” видео студиясининг жиҳозлари, технологиялари, операторсиз ва монтажсиз интерактив таълим видеоларини яратиш технологиялари билан батафсил таништирилди.

Учрашув давомида “М-Faktor” томонидан, унинг базасида Тошкент молия инстиутининг ёш ва иқтидорли профессор-ўқитувчилари таркибидан даставвал 20 нафарини ва кейинчалик, аниқроғи 2022 йил якунигача  яна 50 нафарини “Jalingo” видео студиясининг жихозлари, технологиялари, операторсиз ва монтажсиз интерактив таълим видеоларини яратиш усулларига бағишланган 8 моделни 1 ой давомида ўргатиш бўйича махсус малака ошириш курсларини ташкил қили бўйича келишувга эришилди.

















15:16 / 2022-08-13
Success helper
Success warning