Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган семинар

Ис газидан заҳарланишнинг олдини олишга қаратилган семинар

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Тошкент молия институтида «Фуқaро ва меҳнат муҳофазаси» бўлими томонидан "Қишки иситиш мавсумида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмаси чиқиши ва ёнғинлар содир бўлишининг олдини олиш" мавзусида семинар ташкил этилди.

 

Унда институт Молия-иқтисод ишлар бўйича проректор Ш.Синдаров, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти кафедра дoценти Ж.Сагатов, институт ишчи-ходимлари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

 

 

 

 

Ушбу семинардан кўзланган асосий мақсад – институтнинг профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабалари учун ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича билим ва кўникмалар ҳосил қилиш ҳамда кўнгилсиз ҳолатларнинг юзага келишини олдини олиш ҳисобланади.

 

 

 

Тадбирда сўзга чиққанлар табиий ва суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни, газдан фойдаланиш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган бахтсиз ҳолатларнинг олдини олишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

 

 

Семинар қизиқарли ва фойдали маълумотларга бой тарзда ташкил этилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

23:18 / 2022-12-21
Success helper
Success warning