"Замонавий Ислом банкингидаги инвестицион банк маҳсулотлари" халқаро қайта тайёрлаш дастури
1 сентябрь кунидан Бошқирдистон, Татаристон, Доғистон ва Чеченистонда Ислом банкини жорий этиш бўйича тажриба бошланади. Қонунга кўра, тажриба 2025 йил 1 сентябргача давом этади.
15 октябрь куни Қўшимча таълим институти Тошкент Молия институти билан биргаликда "Замонавий Ислом банкингидаги инвестицион банк маҳсулотлари" халқаро қайта тайёрлаш дастурини ишга туширади.
Дастурнинг аҳамияти:
✅замонавий шароитда Ислом молиясининг фаолият кўрсатиш механизмини тушунишни шакллантириш;
✅Ислом инвестиция маҳсулотларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни молиявий амалиётга жорий этишнинг мақсадга мувофиқлигини асословчи методик қоидалар ва амалий тавсияларни ўрганиш;
✅хорижда ва МДҲ ҳудудида Ислом инвестиция маҳсулотларидан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш;
✅Россияда Ислом инвестиция маҳсулотларини жорий этиш йўналишларини таклиф қилиш.