Тошкент молия институтида “Ўзбекистонда ислом молияси истиқболлари” мавзусидаги мастер-класс ўтказилди

Тошкент молия институтида “Ўзбекистонда ислом молияси истиқболлари” мавзусидаги мастер-класс ўтказилди

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 46-йиллик анжумани ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистоннинг ислом тараққиёт банки билан ҳамкорлиги, истиқболдаги муҳим масалалар юзасидан қатор вазифаларни амалга оширилиши белгилаб берилди. Шунингдек ушбу тадбир доирасида Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда Ислом банки ва молия соҳасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун техник ёрдам гранти ажратиши белгиланган.
 

Ислом молиясининг республикамиз иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини ҳисобга олиб, белгиланган вазифаларни бажариш ва республикамизда исломий молиялаштиришни жорий қилиш учун ҳуқуқий-меъёрий асосларни шакллантириш ҳамда малакали мутахассисларни тайёрлашни рағбатлантириш мақсадида, жорий йилнинг 5 октябрь куни Тошкент молия институтида Ислом тараққиёт банки мутахассислари иштирокида “Ўзбекистонда ислом молияси истиқболлари” мавзусидаги мастер-класс ташкил этилди.




 

Мазкур тадбирда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси маслаҳат-хизмат бўлими етакчи мутахассиси, МДҲ давлатлари бўйича лойиҳа бошқарувчиси Музаффар Мухаммадаминович Низомиддинов, Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хусан Хасанов, Ислом тараққиёт банки мутахассиси Азиз Ғуломов, Islamic Business and finance   konsalting компанияси асосчиси ва директори  Жахонгир Имомназаров, илмий изланувчилар, олимлар, профессор ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.  




 

Мастер-класс Ислом молияси асослари ва тамойиллари, Ислом молияси тарихи, Ислом молиясида пулнинг моҳияти ва вазифаси, Ислом молияси хизматлари саноати ва Исломий молиявий шартномалар, Ислом банкчилиги ва анъанавий банкчилик, Ўзбекистонда Ислом молиясини жорий этиш каби долзарб мавзуларни қамраб олди.








 

Тадбир якунида Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни жорий қилиш масалаларини илмий-тадқиқ қилиш йўналишлари белгиланди ва бу каби амалий тадбирлар Мамлакатимизда Ислом молиясини кенг ривожланиши, етишиб чиқаётган кадрлар Ислом молиясини чуқурроқ ўрганиши ва тадқиқ этишида муҳим ахамият касб этиши қайд этилди.

 





 

ТМИ матбуот хизмати

17:03 / 2021-10-05
Success helper
Success warning