Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди
Ахборот-коммуникация технологияларини суғурта соҳасига кенг жорий этиш, суғурта соҳаларини рақамлаштириш бугун давр талаби бўлиб турибди.
2023 йил 15 апрел куни Солиқлар ва суғурта факультетининг “Суғурта иши” таълим йўналишида ўқийдиган 1-курс, СС-73 ва СС-20 гуруҳлари талабалари “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси доценти Ш.Закирходжаева ва кафедра катта ўқитувчиси Ф.Ҳамраевалар ҳамроҳлигида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясидаги кафедра филиалида ташкил этилган амалий машғулотда қатнашдилар.
Компания менежери К.Ҳикматуллаев талабаларга “Рақамлаштириш бу давр талаби” мавзусида қизиқарли тақдимот намойиш этди. Тақдимот жараёнида e-полис тушунчаси, электрон полисларни сотиш тартиби, онлайн сотув жараёнлари ёритиб берилди. Интерфаол ва савол-жавоб тарзида ўтказилган ушбу амалий машғулот талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Сўнгги сўз ўрнида таъкидлаш керакки, “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси 2023 йилда таълим сифатини ошириш ҳамда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар доирасида бундан кейин ҳам таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларни юксак даражада ташкил этишда давом этади.