Тошкент молия институтининг «Суғурта ва пенсия иши» кафедраси филиали очилди

Тошкент молия институтининг «Суғурта ва пенсия иши» кафедраси филиали очилди

Бугунги кунда Тошкент молия институтида интеллектуал тараққиётни жадаллаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, айни вақтда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантириш бўйича ҳам ҳаракатларни бошлаб юборган.

Хусусан, жорий йилнинг 3 декабрь куни «Ўзбекинвест» ЭИСК АЖда Тошкент молия институтининг «Суғурта ва пенсия иши» кафедрасининг филиали очилди.

Очилиш маросимида «Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ Бош директори Р.Азимов, Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев,   акциядорлик жамияти ходимлари, институт профессор-ўқитувчилари, талабалар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.





Кафедра филиалини очишдан мақсад – ишлаб чиқариш корхоналарида фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтириш, талабалар нафақат назарий билимларни, балки амалий кўникмаларга ҳам эга бўлиш, халқаро стандартларга мос замонавий суғурталаш жараёнларидаги билимларни чуқур эгаллаш ҳисобланади.







Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» ҳамда Президентимиз иштирокида 2021 йил 16 июнда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ишлаб чиқариш корхоналарида фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтириш, мутахассислик кафедралари филиаллари фаолиятини ташкил этиш вазифалари белгилаб берилган эди.





11:28 / 2021-12-04
Success helper
Success warning