Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди

Кафедра филиалида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди

 

Институт раҳбарияти томонидан таълим сифатини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда бу борада таълим ва амалиёт ўртасидаги интеграцияни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумки, 2021 йилда Тошкент молия институти ва “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича Меморадум имзоланган эди. Ушбу Меморандумга асосан 2022 йили компанияда “Суғурта ва пенсия иши” кафедрасининг филиали ўз фаолиятини йўлга қўйди.

2023 йил 11 март куни Солиқлар ва суғурта факультетининг “Суғурта иши” таълим йўналишида ўқийдиган 3-курс, СС-30, СС-34 гуруҳи талабалари “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси катта ўқитувчилари Н.Якубова ва Г.Насирова ҳамроҳлигида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компаниясидаги кафедра филиалида ташкил этилган амалий машғулотларда қатнашдилар.

 

Компания бош директори ўринбосари А.Асатиллаев ва “Суғурта мактаби” директори И.Мирсодиқов талабаларга “Суғурта соҳаси ва унинг иқтисодиётда тутган ўрни” мавзусида қизиқарли тақдимот намойиш этдилар. Интерфаол ва савол-жавоб тарзида ўтказилган ушбу амалий машғулот талаба-ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Амалий машғулот сўнггида “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси масъул ходимлари институтнинг 4 нафар талабасини 2023 йил апрель ойидан компанияда ойлик тўланадиган стажировка ўташга таклиф этди. 

 

Сўнгги сўз ўрнида таъкидлаш керакки, “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси институт раҳбариятининг топшириқлари ва кўрсатмалари асосида бундан кейин ҳам таълим сифатини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этишда давом этади.

22:00 / 2023-03-11
Success helper
Success warning