АЖ “Капитал Суғурта” суғурта компаниясининг Инновацион суғурта маркази ташкил этилди.
Тошкент молия институти ва АЖ “Капитал Суғурта” суғурта компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумни амалдаги ижросини таъминлаш борасида Тошкент молия институтида АЖ “Капитал Суғурта” суғурта компаниясининг Инновацион суғурта маркази ташкил этилди. Ушбу марказ ва уни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмоновга институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ж.Каримқулов атрофлича маълумот берди. Марказнинг очилиш маросимида суғурта компаниянинг бош директори А.Юлдашев ва бошқа компанияларнинг раҳбарлари иштирок этдилар.
Марказнинг асосий мақсади бу “Суғурта иши” йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга амалиётдан малакали кадрларни жалб этган ҳолда дарс машғулотлари, мастер-класслар, семинар тренигларни олиб бориш, талабаларни касбга йўналтириш, танишув, ишлаб-чиқариш, битирув олди амалиётларни компаниянинг турли филиал ва бўлинмаларида ўташни ташкиллаштириш ҳамда ривожлантириш, якуний битирув лойиҳа ишларида компания иштирокини таъминлаш ҳамда “Eнг яхши битирув лойиҳа иши” наминацияларини эълон қилиш ва совриндорларни тақдирлаш, шунингдек битирувчиларни иш билан таъминлашдан иборатдир.