Китоб – хазина, билим – бойлик

Китоб – хазина, билим – бойлик

Жорий йилнинг 7 апрель куни Молия кафедраси томонидан Китоб – хазина, билим – бойлик мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти Ашурали Жўраев, Молия факультети декани Ф.Мухамедов, кафедра профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

 

Буюк соҳибқирон бобомиз Амир Темур “Китоб – барча бунёдкорлик, яратувчилик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асосидир. Ҳаётни ўргатувчи мураббийдир” деган фикрни келтирган ҳолда А.Жўраев китоб инсоннинг онгли ҳаёти ва маънавий оламининг бош тимсолларидан бири сифатида билим манбаи, инсоният тўплаган ҳикматлар хазинаси, ижтимоий онг маҳсули эканлигини эътироф этди.

 

 

 

15:08 / 2023-04-10
Success helper
Success warning