“Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция
2023 йил 11 ноябрь куни Тошкент молия институтида “Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш режалаштирилган.
Ушбу халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференцияда хорижий ва маҳаллий илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, амалиётчи мутахассислар, докторант ва мустақил тадқиқотчилар, магистратура талабалари ўзларининг илмий мақола ва тезислари билан иштирок этиш учун таклиф этиладилар.