“Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш” мавзусида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди
Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти инвестицияларга, шу жумладан, хорижий сармояларга бевосита боғлиқдир. Шу муносабат билан жадал иқтисодий ислоҳотлар шароитида мамлакатда қулай ва жозибадор бўлган инвестициявий муҳитни яратиш, ҳудудларнинг инвестицияларни жалб этиш имкониятларини ошириш, инвестиция фаолиятини барқарор ривожлантириш учун зарур ижтимоий, молиявий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий шарт-шароитларни шакллантириш, республикага жалб қилинаётган инвестицияларнинг кўламини ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш борасидаги муаммоларни бартараф этиш долзарб аҳамият касб этади.
“Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш” мавзусида республика миқёсида илмий-амалий анжуманни ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ва 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллардаги Тараққиёт Стратегияси тўғрисида»ги фармонлари доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигини оширишга қаратилган.
Анжуманда соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва тадқиқотчилар, иқтидорли талаба ва магистрантлар қатнашди.
Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад етакчи иқтисодчи-олимлар ва соҳа мутахассислари иштирокида мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган.
Анжуманда қуйидаги йўналишларда маърузалар қилинди:
1. Иқтисодий тараққиётга эришишда инвестициялардан самарали фойдаланиш;
2. «Яшил иқтисодиётга» инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш;
3. Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва иқтисодиётга хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш;
4. Инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомиллаштириш;
5. Инвестицион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг молия-кредит механизмини такомиллаштириш.
Мазкур анжуманда хорижий ва маҳаллий инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар таҳлили, ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигига таъсир қилувчи омиллар, инвестиция қонунчилигининг бугунги ҳолати, инвестиция фаолиятини молиялаштиришни такомилаштириш орқали корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини ошириш каби муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари кўрсатиб берилиши кўзда тутилган.
Анжуман якунида қабул қилинган қарорлар иқтисодий тараққиётга эришишда инвестициялардан самарали фойдаланиш, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, «Яшил иқтисодиётга» инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва иқтисодиётга хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, инвестиция фаолиятини молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашни такомиллаштиришга хизмат қилади.