“Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ривожланиши ва уни ислоҳ қилиш йўналишлари” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция

“Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ривожланиши ва уни ислоҳ қилиш йўналишлари” мавзусида республика миқёсидаги илмий-амалий конференция


2023 йил 18 ноябрь куни Тошкент молия институтида “Ўзбекистон Республикаси банк тизимининг ривожланиши ва уни ислоҳ қилиш йўналишлари” мавзусида республика миқёсдаги илмий-амалий конференцияни ўтказиш режалаштирилган.
 

Конференцияда банк тизимида ислоҳотларни жадаллаштириш, банк хизмати кўрсатишни модернизация қилиш, банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш ва фаолиятини автоматлаштириш, давлат улуши мавжуд тижорат банкларини комплекс трансформация қилиш, банк ишининг замонавий стандартларини, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш, кредитлаш ва банк омонатлари ҳажмини ошириш, банк омонатларини ҳимоялашни кафолатлашни такомиллаштириш, банкларни хусусийлаштириш, нуфузли чет эл банкларини жалб қилиш, банкларга халқаро тан олинган минимал стандарт ва талаблар асосида прудентсиал меъёрлар ва назорат базаларини такомиллаштириш, тижорат банкларида ислом молияси мезон ва тартибларини жорий этиш, банк хизматлари оммабоплигини ошириш каби муҳим масалалар муҳокама этилади ҳамда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилади.

 

Ахборот хати

 

13:09 / 2023-11-01
Success helper
Success warning