Конференсияда "Халқаро молия-кредит" кафедрасининг Жеан Моннет Аcтионс грант модули доирасида "Европа рақамли молия стратегияси: Ўзбекистон учун илғор амалиётлар масалалари" муҳокама қилинди

Конференсияда "Халқаро молия-кредит" кафедрасининг Жеан Моннет Аcтионс грант модули доирасида "Европа рақамли молия стратегияси: Ўзбекистон учун илғор амалиётлар масалалари" муҳокама қилинди

 

 

2023 йил 10 ноябрь куни “Халқаро молия-кредит” кафедраси ва “Европа рақамли молия стратегияси: Ўзбекистон учун илғор амалиётлар” бўйича Жеан Моннет Аcтионс грант модули доирасида “Ўзбекистонда халқаро молия муносабатларини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари” мавзусида халқаро миқёсдаги илмий-амалий конференсия бўлиб ўтди.






 

Халқаро илмий-амалий конференсия доирасида “Халқаро молия-кредит” кафедраси ўқитувчиси, “Европа рақамли молия стратегияси: Ўзбекистон учун илғор амалиётлар” Жеан Моннет Аcтионс гранти аъзоси Жаҳонгир Якубовнинг “Европа Иттифоқининг рақамли молия стратегияси: Ўзбекистон учун илғор тажрибалар Жан Монне академик модулининг асосий йўналишлари” мавзусидаги маърузаси тингланди.











 

Маъруза давомида “Европа Иттифоқида рақамли молия стратегияси” модулининг мақсади, Европа Иттифоқининг молиявий ва банк тизими, хусусан, ундаги рақамли молияни ривожланиш ҳолати Европа Иттифоқида рақамлаштириш билан боғлиқ имкониятлар ва муаммолар, шунингдек, рақамли ягона бозорни шакллантириш шартлари, рақамли молия билан боғлиқ рискларни бошқариш, молиявий хизматлар ва тўловларда янги рақамли имкониятлардан фойдаланиш ва Ўзбекистонда рақамли молияни ривожлантириш бўйича Европа Иттифоқи давлатларининг тажрибасидан фойдаланиш жараёнига эътибор қаратилди.

15:20 / 2023-11-10
Success helper
Success warning