“Конституция – бахтимиз қомуси” номли тадбир

“Конституция – бахтимиз қомуси” номли тадбир

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллигини нишонлаш муносабати билан “Ўзбек ва Хорижий тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва институт мураббийлар кенгаши раиси У.Ражабов, фалсафа фанлари доктори проффессор З.Давронов иштирокларида 4 декабрь куни “Конституция – бахтимиз қомуси” номли байрам тадбири ўтказилди.

 

    Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси эканлигини, у ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлигини ҳамда бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиб келаётганлигини таъкидлаб, барча тадбир иштирокчиларини байрам билан табрикладилар.

 

 

10:05 / 2019-12-06
Success helper
Success warning