Тошкент молия институтига Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ташриф буюрди

Тошкент молия институтига Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси ташриф буюрди

2023 йил 25 январь куни Тошкент молия институтига Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Kim Hee-sang ташриф буюрди. Элчи жанобларига Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Биринчи котиби Жаноб Heo Insoo ҳамроҳлик қилди.

 

 

 

Музокаларда Тошкент молия институтидан институт ректори профессор Т.Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректор С.Меҳмонов ва Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А. Исламкуловлар иштирок этдилар.

 

Ректор Т.Тешабаев элчи жанобларининг Тошкент молия институтига ташрифи учун самимий миннатдорчилик билдириб, институтининг бугунги кундаги амалий натижалари ва келгуси фаолиятидаги режалари ҳақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, истиқболда Тошкент молия институти Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлари билан ўқув, илмий ва инновацион фаолиятда ҳамкорликларни йўлга қўйиш масалалари хусусида фикр юритилди.

 

 

Элчи жаноблари ҳам ўз ўрнида томонлар ўртасида амалий ҳамкорликларни янада ривожлантириш бўйича барча имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

 

 

 

Шунингдек, меҳмонларга институтнинг таълим жараёни, талабалар учун яратилган шароитлар: кутубхоналар, маъруза заллари, "Digital Finance" инкубация ва акселерация маркази фаолияти билан яқиндан таништирилди. Талабалар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашув келгусида Тошкент молия институтининг Жанубий Корея олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлари билан  амалий натижаларга бой ҳамкорлигининг дебочасидир.

 

 

14:13 / 2023-01-25
Success helper
Success warning