“Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

 

Тошкент молия институти Сиртқи факультетида 2024 йил 12 январь куни Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс назорат” тизимини бошқариш бўлими, Мониторинг ва ички назорат бўлими ҳамда Сиртқи факультет деканати билан ҳамкорликда факультет ходимлари ва факультетда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар билан “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

 

Тадбирда институт Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Р.Дарвишов, Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи И.Мелиев, бўлим бош мутахассиси Ш.Болибеков, Сиртқи факультет декани К.Уразалиев, декан ўринбосарлари ва факультетда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

 

 

Тадбир давомида Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Р.Дарвишов деканат ходимлари ва факультетда дарс бераётган профессор-ўқитувчиларга бугунги кунда мамлакатимизнинг ҳар бир жабҳасида, жумладан, олий таълим тизимида ҳам коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда унинг хавфини камайтиришга йўналтирилган аниқ ва самарали чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, қабул жараёнлари шаффоф ва адолатли тарзда ўтказилмоқда, ўқув жараёни кредит-модуль тизимига ўтказилмоқда, ўқув жараёни билан боғлиқ маъмурий ишлар (маълумотномалар, шартномалар, транскрипт бериш) рақамлаштирилмоқда ва оворагарчиликлар олди олинмоқда.

 

 

 

Шу билан бирга, ўқув жараёнида турли коррупсион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактик тушунтириш чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини, яқинда телеграм-бот ишга туширилганлигини маълум қилди. Тадбир давомида коррупцияга қарши амалдаги қонунчилик борасида маълумот берилиб, факультетда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг бу борадаги ҳуқуқий саводхонлиги муҳим эканлиги таъкидланди.

 

 

Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Р.Дарвишов деканат ходимлари ва факультетда дарс бераётган профессор-ўқитувчилар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр мулоҳазаларини тинглади ҳамда саволларга батафсил жавоб берди.

18:15 / 2024-01-16
Success helper
Success warning