“Коррупсияга қарши комплаенс назорати. У нима ва коррупсияга қай даражада барҳам бера олади?” мавзусидаги давра суҳбати
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни “Менежмент ва маркетинг” кафедраси доценти., PhD Собиржонов Санжар Собиржонович томонидан Иқтисодиёт факультети ИМ-80 ва ИМ-81 академ гуруҳларига “Коррупцияга қарши комплаенс назорати. У нима ва коррупцияга қай даражада барҳам бера олади?” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирда Коррупцияга қарши курашиш “комплаенс - назорат” тизимини бошқариш боълим бошлиғи Сардор Дарвишов иштирок этди.
Тадбир давомида Сардор Дарвишов коррупцияга қарши ички «комплаенс-назорат» тизими, аввало, давлат ва хоъжалик бошқаруви органлари, хоъжалик юритувчи субъектлар ходимларининг нафақат коррупсиявий хатти-ҳаракатларни содир этишининг олдини олишга, фаолиятининг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ боълишини таъминлашга, балки уларнинг манфаатларига, турли таҳдидлар ва жавобгарликлардан ҳимоя қилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Санжар Собиржонов комплаенс-назорат тизимида манфаатлар тоъқнашувини бошқариш, совғалар ва иш жараёнида меҳмондоъстлик белгилари, ходимларни танлаш, лавозимдан-лавозимга оътказиш, моддий рағбатлантириш, текширишларни оътказиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини оърганиш, контрагентлар ва учинчи шахслар билан оъзаро муносабатлар, хайрия ва ҳомийлик фаолияти, сирли мижоз тадбири, фаолиятни видеотасвирга олиш ва трансляция қилиш, ички ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси ва ходимларга маслаҳат бериш тўғрисида тўхталиб ўтди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Давра суҳбати талабаларда коррупцияга қарши курашиш иммунитетини ҳосил қилиш ҳамда талабаларнинг коррупцияга қарши курашишда ахлоқий сифатлари бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди.