Жорий йилнинг 21 январь куни Тошкент молия институти ректор маслаҳатчиси ва институт Коррупцияга қарши кураш ва Комплеанс назорати бўлими бошлиғи томонидан, институт деканлари ва кафедра мудирларини жалб қилган ҳолда “Коррупцияга қарши кураш-давр талаби” мавзусида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида, ректор маслаҳатчиси О.Нурмурадов томонидан жорий йилнинг 23-январь куни бошланадиган якуний назорат имтиҳонларини холис ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
P.S: Ҳурматли талабалар, Тошкент молия институтида содир этилиши мумкин бўлган ноқонуний ҳаракатлар (коррупцион ва бошқ.) юзасидан ТМИ ректор маслаҳатчисига бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.