Кредит-модуль тизимининг хориж тажрибаси: Жанубий Корея давлати мисолида
Жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент молия институти Статистика ва эконометрика кафедраси томонидан «Кредит-модуль тизимининг хориж тажрибаси: Жанубий Корея мисолида» мавзусида илмий -амалий семинар ташкил этилди.
Илмий-амалий семинарда Жанубий Корея давлатининг ҚС рейтинги бўйича дунёда 79-ўринда, Осиёда 21-ўринда турувчи Ёнсей институти докторанти Турсунов Улуғбек маъруза қилди.
Маърузачи Жанубий Корея таълим тизими, хусусан, кредит-модуль тизими бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.