“Катта адабиёт байрами” хафталиги доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
2023 йил 20 май куни “Адиблар хиёбони” мажмуасида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбиримиз меҳмонлари “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Матбуот маркази раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Мансур Жумаевлар чиқишларида атоқли адиб Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижодини, ўзбек адабиётига қўшган улкан ҳиссаси ва ёзган асарларининг шу кунгача қадр-қимматини йўқотмасдан сақланиб келинаётганлиги ҳақида батафсил маълумотлар беришди.
Институт Маданият ва санъат бўлими бошлиғи, шоир Бобур Бобомурод ҳам сўз олиб: Ҳозирги кунда адабиётимиз хилма-хил ва ранг-баранг. Ўзбек адабиётимизда ўз ўрнига эга бўлган адибларимиздан бири – бу, шубҳасиз Абдулла Қаҳҳордир.” дея, буюк адибимиз ҳаёти ва ижоди тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумотлар бердилар.
Тадбир давомида “Молиячи гулшани” ашула ва рақс ансамбли ижодкор талабалари ўз ижод намуналаридан ижро қилиб, тадбир қатнашчиларининг олқишларига сазовор бўлишди.