Лидерлик кўникмалари ёхуд кучли жамоа тузиш шартлари

Лидерлик кўникмалари ёхуд кучли жамоа тузиш шартлари

Бугун, Тошкент молия институтида юртимиздаги кўзга кўринган ва муваффақиятга эришган тадбиркор, Deli.uz компанияси, шунингдек, "M-faktor" лойиҳаси асосчиси Ҳусан Мамасаидов иштирокида талабалар учун «Лидерлик кўникмалари ёхуд кучли жамоа тузиш шартлари» мавзусида мастер-класс ташкил этилди.








Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Ҳусан Мамасаидов талаба-ёшларга тадбиркорликда муваффақиятга эришиш,  жамоа шакллантириш борасидаги ҳаётий тажрибаси билан ўртоқлашди. Шунингдек, тадбиркор келгусидаги муваффақият бугунги олинаётган билим, қилинаётган меҳнат меваси эканлигини, вақт энг қиммат бойлик уни билим олиш ва ривожланишга сарфлаш керак эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. 






 

Мастер-класс бевосита талаба-ёшлар билан савол-жавоб тарзида ташкил этилди. Савол-жавобларда фаол бўлган талаба-ёшлар махсус совғалар ҳамда  «М-фактор» лойиҳасига аъзолик учун махсус йўлланмани қўлга киритишди.


22:00 / 2022-02-22
Success helper
Success warning