“Маданият ва санъат ривожи – юрт келажаги пойдевори”

“Маданият ва санъат ривожи – юрт келажаги пойдевори”

       “Иқтисодиёт” факултети тасарруфидаги “Иқтисодиёт” кафедраси педагог-ҳодимлари томонидан кафедра хафталиклари доирасида 3-талабалар турар жойида “Маданият ва санъат ривожи – юрт келажаги пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат Президентимиз Ш.Мирзиёйев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг биринчиси яъни, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш мавзусига бағишланди.

Тадбир давомида ёшларни Ватанга мухаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва фидоийлик руҳида тарбиялаш, юрт равнақига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг кенг қамровли бунёдкорлик ва яратувчанлик жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, маданият ва санъатга қизиқишларини ошириш ҳамда ёшларни замонавий мусиқа, театрга эътиборларини янада кучайтириш ҳақида батафсил тўхталди. Шунингдек эстетик гўзаллик, ижодкорлик инсонни руҳлантириши, янги ижодий баркамоллика йетаклаши, таълим олиш билан бирга ўзида ижодий руҳни ҳам шакллантириб бориш лозимлиги айтилди.

Давра суҳбатига истеъдодли, ёш бастакор, қўшиқчи Сарварбек Фозилжонов ташриф буюриб ўз ижод намуналари билан тадбир иштирокчилари кайфиятини кўтарди.

Давра суҳбати жуда қизиқарли, кўтаринки руҳда ўтди.

 

 

11:18 / 2019-10-05
Success helper
Success warning