“Ўзбекистонда электрон бизнеснинг ўрни ва ривожланиши: Бугун ва эртага” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 май куни таълим сифатини ошириш бўйича дарс жараёнини амалиёт билан интеграция қилиш мақсадида «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети БНҒ-20 гуруҳ талабалари учун «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт» кафедраси в.б.доценти И.Ғ.Мажидова, ассистент Д.А.Сримбетовалар томонидан ва “Ўзбекистон республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ бошқарув раиси маслаҳатчиси М.Хакбердиева, “Давлат харидлари учун электрон тижорат” бўлими бошлиғи Ш.Хакимовалар билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда электрон бизнеснинг ўрни ва ривожланиши: Бугун ва эртага” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.
Унда «Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети декани муовини М.Эргашбоевлар иштирок этишди.
Мавзу бўйича ўтказилган маҳорат дарсида маърузачилар томонидан видеоролик ва тақдимот материали намойиш этилди, талабалар ўзларини қизиктирган барча саволларга жавоб олдилар ҳамда ўқитувчилар И.Ғ.Мажидова ва Д.А.Сримбетовалар томонидан талабаларга ушбу мавзуга оид кейс-муаммоли вазиятлар ташкил этилди.