“Давлат органлари ва ташкилотларида коррупсияга қарши самарали комплаенс-назорат тизимини жорий этиш” мавзусида маҳорат дарси
Жорий йилнинг 26 декабрь куни “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси томонидан “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупсияга қарши самарали комплаенс-назорат тизимини жорий этиш” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди.
Маҳорат дарсини Молия вазирлиги ҳузуридаги Коррупсияга қарши курашиш ва комплаенс-назорат бўлими бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Бердиев олиб борди.
Маҳорат дарси давомида маърузачи томонидан кейинги вақтларда давлат ва жамият бошқарувида коррупсиявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилаётганлиги амалий мисоллар билан тушунтирилди.
Маҳорат дарси қизғин ва савол-жавобларга бой тарзда ташкил этилди.