АҚШлик профессор иштирокида мастер-класс ташкил этилди

АҚШлик профессор иштирокида мастер-класс ташкил этилди

Жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкент молия институтида ташкил этилиши режалаштилаюотган  “Глобаллашув шароитида банк ва молия тизимини барқарорлигини таъминлаш масалалари” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун АҚШнинг Бостон Суффолк Университетидан ташриф буюрган  профессори Руфин Карлос томонидан 8 июнь куни мастер класс ташкил этилди.

 

 

 

Профессор Руфин Карлос институтнинг «Банк иши ва аудит» мутахассислиги магистрлари ҳамда профессор-ўқитувчилар учун АҚШнинг Бостон штатида «Инновацион иқтисодиёт шароитида молия-банк тизимининг ўрни ва кластерларнинг ривожланиши» мавзусида мастер-класс ўтиб берди.

 

 

Мазкур маҳорат дарси қизиқарли ва мазмунли бўлиши билан бир қаторда, фикр-мулоҳазалар алмашинуви учун катта майдон бўлди. Хусусан, институт профессор-ўқитувчилар ҳамда магистр талабалари проф. Руфин Карлосдан ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

 

 

 

Таъкидлаш керакки, проф. Руфин Карлос АҚШ иқтисодиётининг ривожланишида банкларнинг молиялаштиришдаги ўзига хос хусусиятлари ҳақида тингловчиларга фойдали маълумотларни берди. Шунингдек, замонавий шароитда банклар томонидан кластерларни молиялаштириш ҳамда рискларни бошқариш усуллари тўғрисидаги ўзининг илмий қарашлари ҳамда фикрлари билан бўлишди.
16:34 / 2022-06-09
Success helper
Success warning