Институт ва мактаблар фаолияти ривожлантирилмоқда

Институт ва мактаблар фаолияти ривожлантирилмоқда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш учун Республика бўйича 634 та мактабга 95 та олий таълим муассасаси бириктирилган эди.

 

Мазкур ташаббус ижросини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент молия институтида ҳам Юнусобод тумани халқ таълими бўлими ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни амалга ошириш юзасидан Меморандум имзоланган ва келгусида қилинадиган амалий ишлар бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. 

 

Ҳамкорликка кўра,  институт мазкур туманда жойлашган 63, 117, 273, 313, 327-сонли умумтаълим мактабларида тактаб ўқув режасида кўрсатилган фанлар бўйича институт профессор-ўқитувчилари томонидан турли синфлар ўқувчиларига мастер-класлар ўтказиш, педагогик салоҳиятни оширишга қаратилган ишларни амалга ошириш, ўқитишнинг янги методикаларини жорий этишга, ўқитувчиларининг математика, чет тили (инглиз тили), ўзбек тили ва адабиёти фанларини ўқитишда педагогик маҳоратларини оширишга кўмаклашиш, иқтидорли ўқувчиларни фан олимпиадалари ва билимлар беллашувига тайёрлаш бўйича мактаб ўқитувчиларига методик тавсиялар бериш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини мактаб жамоатчилигига етказилишини самарали ташкил этиш борасида институт раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари томонидан изчил амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Тошкент молия институти раҳбарияти, факультет деканлари, профессор-ўқитувчилари Юнусобод туманида жойлашган 63, 117, 273, 313, 327-сонли умумтаълим мактабларига ташриф буюришди. Учрашувлар давомида ўқувчи-ёшлар билан бевосита жонли мулоқот ташқил этилди. Мамлакатмизда олиб борилаётган, айниқса, таълим тизимидаги ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Шунингдек, ҳар бир мактабга 2 тадан энг сўнгги русумли моноблок компьютер, 1 тадан SmartTV, 1 тадан проектор ҳамда 1 тадан проектор учун доска каби ўқув жиҳозлари тантанли равишда мактаб маъмуриятига топширилди.

 

Учрашувлар сўнгида ҳар бир мактаб маъмурияти ва ўқиувчи-ёшлари ўзларининг самимий миннатдорчиликларини билдиришди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТМИ матбуот хизмати

12:15 / 2021-09-15
Success helper
Success warning