Илмий мақола ёзишнинг халқаро талаблари ўрганилмоқда
Ҳозирда малака ошириш кураларида иштирок этиш мақсадида Чехия Республикасида бўлиб турган институт вакиллари қатнашган навбатдаги ўқув машғулоти юқори халқаро индексларга эга илмий журналларга мақолалар ёзиш маҳоратига бағишланди.
Унга кўра, Scopus, Web of Science каби халқаро илмий базаларда индексланган нуфузли журналларда IMRAD талабларига жавоб берувчи мақолалар ёзиш, нашрга бериш, мақоланинг камчиликлари устида ишлаш каби жиҳатлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.