«Суғурта компаниялари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда рақамли маркетингдан фойдаланиш йўллари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

«Суғурта компаниялари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда рақамли маркетингдан фойдаланиш йўллари» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 май куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси доценти., ПҳД Собиржонов Санжар Собиржонович томонидан «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети талабалари учун семинар ташкил этилди. Тадбирда «Гросс суғурта» компанияси Суғурта захиралари ва статистика департаменти менежери Парпиев Хасанбой Зафарович иштирок этди.


Тадбир давомида Парпиев Хасанбой Зафарович суғурта фаолиятини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида бошқариш, суғурта хизматларини ўз вақтида ва самарали ташкил этишда рақамли маркетингдан фаодаланишнинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида суғурта компаниялар фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришда кадрлар сиёсатига эътибор қаратиш лозим эканлигига тўхталиб ўтди.


Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Семинар-тренинг талабаларнинг суғурта хизматларидан қандай фойдаланиш тартиби бўйича билимларини янада бойитишга хизмат қилди.

 

19:50 / 2023-05-08
Success helper
Success warning