Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун маъруза машғулоти ўтказилди.
Тошкент молия институти ва Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети ўртасида тузилган ҳамкорлик битими доирасида жорий йилнинг 6 апрель куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири, и.ф.д., проф. Н.Кузиева томонидан “Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи: Ўзбекистонда ундиришнинг ўзига хослиги” мавзусида масофавий маъруза машғулоти ўтилди.
Маърузада Молия университетининг “Солиқлар ва солиқ маъмуриятчилиги” Департаменти профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.