“Статистик тадқиқотларда танлаб кузатишнинг қўлланилиши” мавзусида маҳорат дарси ташкил этилди
2024 йил 5 январь куни Тошкент молия институти “Статистика ва эконометрика” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида кафедра доценти М.Э.Рахматалиев томонидан “Статистик тадқиқотларда танлаб кузатишнинг қўлланилиши” мавзусида маҳорат дарси ўтказилди.
Маҳорат дарсида доцент М.Э.Рахматалиев янги педагогик технологияларни қўллаган ҳолда статистик тадқиқотларда иқтисодий масалаларнинг оптимал ечимларини аниқлашда танлаб кузатишнинг қўлланилиши, уларни амалга оширишнинг энг яхши йўлларини танлашда зарур бўладиган усуллари бўйича батафсил тушунтиришлар берди.
Маҳорат дарси давомида доцент М.Э.Рахматалиев кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан мавзуга оид берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби маҳорат дарсларининг кўпроқ ўтказилиши ҳамда дарслар мобайнида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш таълим сифати ошишига хизмат қилишини таъкидладилар.