“Ўзбекистондаги АЕС лойиҳаси молиявий жиҳатлари” мавзусида мастер-класс ўтказилди

“Ўзбекистондаги АЕС лойиҳаси молиявий жиҳатлари” мавзусида мастер-класс ўтказилди

 

2023 йил 26 декабрь куни Тошкент молия институти “Баҳолаш иши ва  инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари учун Банк-молия академияси “Инвестициялар ва молия бозори” кафедраси мудири, и.ф.д., проф. С.Э.Элмирзаев томонидан “Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси  молиявий жиҳатлари” мавзусида мастер-класс ўтказилди.


Иқтисодчи-олим С.Э.Элмирзаев ўз чиқишида мамлакатимизда АЭС қуриш зарурати, унинг ижобий ва салбий жиҳатлари, лойиҳани молиялаштиришнинг эҳтимолий манбалари, қарз маблағлари ҳисобига лойиҳани молиялаштириш имкониятлари ва лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.


Мастер-класс давомида С.Э.Элмирзаев кафедра профессор-ўқитувчиларининг мавзуга оид берган саволларига атрофлича жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

16:51 / 2023-12-26
Success helper
Success warning